Линклар

Янги тадқиқотда атеистлар террорчиларга тенглаштирилаётгани айтилди


Баъзи мамлакатларнинг ҳукуматлари атеистларни жамиятга таҳдид солувчи унсурлар ва ҳатто террорчилар, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Халқаро гуманизм ва этика уюшмаси (ХГЭУ) нинг бугун эълон қилинган ҳисоботида айтилган.

Ҳужжатда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида атеистлар ва бирон-бир динга эътиқод қилмайдиганлар ҳуқуқлари топталаётгани қайд этилган. 13 мусулмон мамлакатида диндан қайтиш ёки шаккоклик ўлим билан жазоланадиган жиноят ҳисобланади.

Саудия Арабистонида ўтган йили қабул қилинган қонунга биноан ҳар қандай шаклда атеизмга даъват қилиш ҳамда ислом асосларига шубҳа билдириш тақиқланган.

Туркия президенти Ражаб Эрдўғон атеизмни терроризм билан тенглаштириши, Малайзия бош вазири Нажиб Раззоқ эса, гуманизм, атеизм ва либерализмни меъёрдан чекиниш, деб ҳисоблаши ҳақида айтилган ҳисоботда.

XS
SM
MD
LG