Линклар

Ўзбекистонга бир кунлик расмий ташриф билан келган Россия раҳбари Владимир Путин Россия Ўзбекистоннинг 890 миллион долларлик қарзидан воз кечишини билдирди.

Бу ҳақдаги келишувни Россия Молия вазири Антон Силуанов ва Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимовлар имзоладилар.

- Ўзбекистоннинг қарзи 890 миллион долларни ташкил этади. Шундан 500 миллиони асосий қарзи. Ўзбекистон томони шундан 25 миллионини бизга тўлайди, қолганидан воз кечилади, - деди Россия молия вазири Антон Силуанов.

Россия 890 миллионлик қарздан нима эвазига воз кечгани маълум эмас.

Россия президенти Владимир Путин Тошкентдаги музокараларда Ўзбекистон ҳукумати билан ўзаро молиявий даъволар ва мажбуриятларни тартибга солишга келишилганини таъкидлади.

- Биз бу борада узоқ музокара олиб бордик ва ҳатто тортишдик. Ўзбекистоннинг ўз қараши, Россиянинг ўз қараши бор, - деди Путин.

Россия раҳбарига кўра, Москва ва Тошкент яқин фурсатда Ўзбекистоннинг Евросиё Иқтисодий Иттифоқи билан эркин савдо ҳудуди борасидаги шартномани имзолаши бўйича маслаҳатлашувларни ўтказади.

XS
SM
MD
LG