Линклар

Малала Нобель мукофотини олаётиб болалар меҳнатига қарши эканлигини айтди


Малала Юсуфзай

Малала Юсуфзай

Бугун Осло шаҳрида покистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Малала Юсуфзайга 2014 йилнинг Нобель-Тинчлик мукофоти топширилди.

Мазкур мукофот, шунингдек, болалар ҳуқуқлари ҳимоячиси ҳиндистонлик Кайлаш Сатьяртига ҳам топширилиб, лауреатлар мукофот олтин медалини ва дипломини олдилар.

Мукофотни олиши арафасида, Озод Европа/Озодлик радиоси саволларига жавоб берар экан, Малала Юсуфзай болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши эканлиги тўғрисида гапирди.

“Болалар меҳнатидан фойдаланилмаслик лозим, уларга олий маълумот олишлари учун имкониятлар яратилиши керак”, деди Юсуфзай.

Таниқли блоггер ва қизларнинг таълим олиши учун курашчи Малала Юсуфзай 2012 йили, 15 яшар чоғида Покистоннинг шимоли-ғарбида толиблар ҳужуми оқибатида оғир яраланган эди. Малала Бирмингем шаҳридаги касалхонада даволанганидан сўнг Буюк Британияда яшаб қолди.

Малала келажакда сиёсат билан шуғулланиб, қачондир Покистон бош вазири бўлмоқчи.

XS
SM
MD
LG