Линклар

Россия ва Ҳиндистон ядровий заводлар қуриш ва нефть бўйича келишувлар имзолади


Россия Президенти Владимир Путин ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди.

Россия Президенти Владимир Путин ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди.

Россия ва Ҳиндистон имзолаган битимларга кўра, Россия Ҳиндистонга ядровий заводларни қуришда кўмаклашиши ва бу мамлакатга нефть етказиб бериши кўзда тутилган. Ҳукуматлар ўртасидаги келишувлар Деҳлига сафар қилаётган Россия Президенти Владимир Путиннинг 11 декабрь куни Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан учрашувидан кейин имзоланди.

Бош вазир Модининг айтишича, Россиянинг Росатом ва Ҳиндистоннинг Ядровий энергия корпорацияси ўртасида имзоланган келишувга кўра, Ҳиндистонда ядровий заводлар учун яна ўнта реакторнинг ясалиши кўзда тутилган.

Росатом раҳбари Сергей Кириенко аввалроқ Куданкулам ядровий иншоотида иккита реактор қуриш борасида алоҳида битим имзоланганини билдирган эди. Давлатга қараши Росатом бу заводда аллақачон иккита реактор қурган.

Шунингдек Россиянинг давлатга қарашли Роснефть ва Ҳиндистоннинг ESSAR компаниялари ўртасида имзоланган дастлабки келишувга кўра, Россия келаси ўн йил давомида Ҳиндистонга 10 миллион тонна нефть етказиб бериши мумкин бўлади.

Путиннинг Ҳиндистонга сафари Россия иқтисоди Украина бўҳрони боис Ғарб томонидан жорий қилинган санкциялардан қаттиқ зарар кўрган пайтда амалга ошмоқда.

XS
SM
MD
LG