Линклар

Россия Марказий банкининг рубль қадрини сақлаш ҳаракатлари бесамар бўлмоқда


Йил бошидан бери рубль 40 фоизга қадрсизланди.

Йил бошидан бери рубль 40 фоизга қадрсизланди.

Россия Марказий банки миллий валюта – рубльнинг қадрсизланишини секинлаштириш чораси ўлароқ устама фоиз миқдорини битта пунктга ошириб, 10,5 фоиз қилиб белилади.

Марказий банк бу ҳақда эълон қилишидан кўп ўтмай, рубль яна арзолашишда давом этди. Сўнгги икки ой ичида марказий банк устама фоизни 1,5 фоизга оширганига қарамай бугун рус валютасининг долларга нисбати 55,46 рубль, ервога нисбати эса 68,98 рубльни ташкил қилди. Россия миллий валютаси йил бошидан бери қарийб 40 фоиз қадрини йўқотди.

Рубльнинг кескин қадрсизланиши фонида марказий банк жорий йил охирига қадар Россияда инфляция даражаси 10 фоизни ташкил этиши ҳамда Ялпи ички маҳсулот умуман ўсмаслигини башорат қилмоқда.

Рубль ва Россиянинг энергия экспортига қарам бўлган иқтисоди Қўшма Штатлар, Европа Иттифоқи ва бошқа давлатлар Москванинг Украинадаги хатти-ҳаракатлари боис жорий қилган санкциялардан қаттиқ зарар кўрмқда.

XS
SM
MD
LG