Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:48

“Янги йилгача 1 АҚШ доллари 4000 сўмга тенглашиб қолиши мумкин”


Тошкентнинг валюта бозоридаги вазият, сайловга кираётган партияларнинг қонатмайдиган тиши, сайловолди мунозараларида депутатликка номзодлар юрак ютиб кўтараётган мавзуларнинг вазни, бузилмаган қонунлару йиртилмаган ёқалар тўғрисида гаплашдик бугунги OzodNazarда мустақил журналист Абдураҳмон Ташанов билан.

Эшиттириш Россия президентининг Тошкентга сафари маҳаллий матбуот ва телевидениеда қандай ёритилгани, хабарлар ва таҳлилларнинг (албатта, улар берилган бўлса) интонациясига қизиқдик.

Ташановнинг уйида ҳарорат неча даража? Оёғидаги пайпоқ пахтаданми ё жунданми?

Ҳатто шу саволни ҳам бердик Абдураҳмон Ташановга. Чунки пайпоқнинг қандайлиги шу кунда Ўзбекистонда шахсийгина эмас, балки ижтимоий масала ҳамдир...

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:30 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG