Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:21

Ҳуқуқ фаоллари Рамзан Қодировни жазолашни сўрамоқда


Рамзан жанггарилар ҳужуми учун улар яқинларини жазолашдан баҳс этмоқда...
Рамзан жанггарилар ҳужуми учун улар яқинларини жазолашдан баҳс этмоқда...

4 декабрь куни Чеченистон пойтахти Грознийга қуролланган бир гуруҳ шахслар томонидан қилинган ҳужумдан кейин Рамзан Қодиров “террорчиларнинг қариндошларини Чеченистондан бадарға қилиш ва уларнинг уйларини бузиб ташлаш”ни ваъда қилди. Қодировнинг бу баёнотидан кейин террорчиларнинг яқинлари деб тахмин қилинаётган 6 оилага тегишли уйлар номаълум кимсалар томонидан ёқиб юборилди.

Бундай бедодликдан жунбушга тушган “Қийноқларга қарши қўмита” ва “Мемориал” Чеченистон президентини жавобгарликка тортишга чақирмоқда.“Қийноқларга қарши қўмита” ва “Мемориал” Чеченистон президентини жавобгарликка тортишга чақирмоқда.

Бир ҳафта олдин Грозний шаҳрида чечен махсус хизмат ходимлари ва бир гуруҳ қуролланган шахслар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувда 14 нафар полициячи ва 10 нафар жангари ҳалок бўлди, яна 28 ҳукумат вакили яраланди.

Шаҳар марказидаги жанглардан кейин Чеченистон президенти Рамзан Қодиров 5 декабрь куни ўзининг Instagram саҳифасида:

“Мен ота-она ўз ўғил-қизлари қилмишлари учун жавоб бермайди¸ деган даврлар тугаганини расман эълон қиламан. Чеченистонда улар жавоб беради! ... Агарда жанггари Чеченистонда полиция ходими ёки бошқа одамни ўлдирса, унинг оиласи зудлик билан Чеченистон ташқарисига қайтиб келиш ҳуқуқисиз чиқариб юборилади, унинг уйи эса таг-туги билан бузиб ташланади”, деб ёзди.

“Мемориал” Инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабарига кўра, Қодировнинг бу баёнотидан кейин 6 ва 7 декабрь кунлари чечен қишлоқларида жанггариларнинг яқинларига тегишли олтита уй ёқиб юборилди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси ташкилотлари “қодировчилар”нинг Янди қишлоғида содир этган бу акцияларини қоралаб, унинг мавжуд барча қонунларга хилоф эканини эътироф қилди.

11 декабрь куни Москвада бўлиб ўтган махсус матбуот анжуманида сўзга чиққан Human Rights Watch ташкилотининг Россиядаги дастур директори Татьяна Локшина Рамзан Қодиров ўз баёноти билан жанггарилар оилаларини йўқ қилиш, уларнинг уйларини вайрон қилишга очиқчасига буйруқ берганини гапирди:

- Бундай ҳолатларни биз илгари ҳам қайд этганмиз. Жанггарилар қариндошлари уйларини ёқиб юбориш амалиётлари 2008-2009 йилларда ўтказилган. Human Rights Watch ташкилотимиз бу ҳақда махсус маъруза тайёрлаган эди. Ўша икки йил давомида биз 27 уйнинг жазо гуруҳлари томонидан ёқиб юборилганини қайдга олганмиз, жумладан 13 таси ҳисоботимизда батафсил ёритилган эди. 2009 йил охирларига келиб биз бундай ҳолатлар бошқа кузатилмайди, деб ўйлаган эдик. Афсус, мана яна ўша ҳолат такрорланди, деди Татьяна Локшина.

“Қийноқларга қарши қўмита” раиси ва Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаш аъзоси Игорь Каляпин бундан олдинроқ - 9 декабрь куни - давлат Бош прокуратураси ва Тергов Қўмитасига Рамзан Қодировнинг баёнотлари қонунийлигини тафтиш қилиш талаби билан мурожаат қилганини айтди.

- Рамзан Қодиров юқори лавозимли шахс, Рамзан Қодиров кенг ваколатларга эга раҳбар ва Рамзан Қодиров полиция генерал-майори. Минтақа раҳбари, полиция ва штаб бошлиғининг бундай баёнотларни бериши, сўзсиз, жавобгарликни ҳам келтириб чиқаради ва у ваколатли шахс сифатида жавоб бериши керак. Хуллас калом, Қодиров ваколатли шахс сифатида Россия қонунларини бузган ҳолда, зўравонлик ҳаракатларини амалга оширишга чақирди, деди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Шу пайт, анжуманга келган спорт кийимидаги бир гуруҳ кўринишидан чеченистонлик шахс Каляпин ва бошқа ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳақорат қилиб, тухум отиб югуриб чиқиб кетди.

Ҳуқуқ ҳимояси ташкилотларининг талабларини Рамзан Қодиров ҳам жавобсиз қолдирмади. Instagram саҳифасида орқали у ўзини “Чеченистондаги бош ҳуқуқ ҳимоячиси” экани ва “уни аллақандай ҳуқуқ ҳимоячилари ва ташкилотлари фикрлари мутлақо қизиқтирмаслиги”ни маълум қилди.

Айни пайтда, Чеченистон Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқ ҳимоячиларининг бу баёнотлари асоссиз эканини билдириб¸ “Полицияга уйларнинг ёндирилгани борасида фуқароларнинг арзлари келиб тушгани тўғрисида маълумот йўқ”, дея жавоб қайтарди.

Чеченистондаги вазият ортидан, бир гуруҳ Россия парламенти депутатлари террорчиликка қарши кураш байроғи остида жанггарилар оилаларини бадарға қилишни қонунийлаштириш таклифи билан чиқди. Маълумки, Давлат Думасида депутат Роман Худяков томонидан таклиф этилган №437705-6 рақамли қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Унга биноан, “жамоатчилик хавфсизлигига қарши жиноят содир этган шахсларнинг яқин қариндошлари жиноий жавобгарликка тортилиши” масаласи қўйилган. Бу тартибни жорий қилишда ташаббус эгалари Исроил ҳукуматининг террорчиликка қарши кураш усулларидан фойдаланганини эълон қилган.

XS
SM
MD
LG