Линклар

logo-print

Петро Порошенко: Россия аралашмаса, Украинада бир неча ҳафта ичида тинчлик ўрнатилади


Украина Президенти Петро Порошенко Россияни Донецк ва Лугансдаги айирмачиларни қўллаб-қувватлашни тўхтатиш, хусусан, Украина ҳудудидан рус қўшинларини олиб чиқишга чақирди.

Порошенко шунингдек, Россияни икки малакат ўртасидаги чегарани ёпишга чақириб, бу ҳолда “Украинада тинчлик ва барқарорлик” бир неча ҳафта ичида ўрнатилишига ишонишини билдирди.

Москва Украина шарқидаги бўҳронда қўли борлигини рад этиб келади.

Порошенко бу баёнот билан 11 декбарь куни Австралияга қилган сафари чоғида чиқиш қилди. Мельбурнда Порошенко билан учрашган Австралия Бош вазири Тони Эббот ўз мамлакати “эркин Украина билан бирдамлик” изҳор қилди.

Чоршанба куни Украина шарқида ҳукумат қўшинлари билан россияпараст айирмачилар ўртасида яна қуролли тўқнашувлар рўй берди. Бу эса Украинада эълон қилинган “Сукунат куни” узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишига олиб келишини савол остига қўйди.

XS
SM
MD
LG