Линклар

Лукашенка Россияни савдо урушини бошлаганликда айблади


Беларус Президенти Александр Лукашенка.

Беларус Президенти Александр Лукашенка.

Беларус Президенти Александр Лукашенка Москвани икки мамлакат ўртасида савдо масаласида қарама-қаршилик келтириб чиқарганликда айблади.

11 декарбь куни Минскда ҳукумат йиғинида гапирган Лукашенка “россиялик ақлли сиёсатшунос ва журнгалистларга” зиддият сабабларини “Беларусдан эмас, у ерда, Москвада излашларини маслаҳат берар эдим”, дея таъкидлади.

Москва билан Минск ўтган ойда Россия Беларусдан гўшт ва сут маҳсулотларида хавфли моддалар топилгани важидан, бу товарлар импортини тақиқлаб қўйганидан кейин ман-санга бориб қолган.

Беларус сиёсий сабабларга асосланган тақиққа жавобан икки мамлакат ўртасидаги чегара пунктларида, контрабанданинг олдини олиш чораси сифатида, Россияга тегишли юк машиналарни текширишни кучайтирди.

Россия ва Беларус “Иттифоқчи Давлат” ва Божхона Иттифоқи тузилмалари бўйича ҳамкор бўлишига қарамасдан, икки мамлакат ўртасида тез-тез қарама-қаршилик юз бериб туради.

Навбатдаги зиддият Россия иқтисоди нефть нархининг тушиб кетиши ва Ғарб санкцияларидан азият чекаётган пайтга тўғри келди.

XS
SM
MD
LG