Линклар

Марказий Осиё тилларининг учтаси Google Translate тизимига киритилди. Онлайн таржимон ёрдамида ўзбек, тожик ва қозоқ тилларидан матнларни бошқа тилларга таржима қилиш имкони пайдо бўлди.

Лекин ҳозирча онлайн таржимонда жиддий ноқисликлар кузатилмоқда. Хусусан, ўзбек тилидан инглиз ва бошқа тилларга ёки ўзбек тилига таржима қилинган жумлалар тушунарсиз ёки муталқо бошқа маъно касб этмоқда. Масалан, “мен Ўзбекистонни севаман”, жумласи инглиз тилига “I love you” дея таржима қилинаётганини кўриш мумкин.

Google тарқатган баёнотда, фойдаланувчилар ўз тузатишлари ва таклифлари ёрдамида унинг сифатини оширишга ҳисса қўшишлари мумкин бўлади.

Google Tanslate онлайн таржимонидан компьютер ва мобил мосалмаларда фойдаланиш мумкин. Ҳозирда Google Translate тизимида 90дан ортиқ тилга таржима қилиш имкони бор.

XS
SM
MD
LG