Линклар

logo-print

Порошенко Украина шарқида "ҳақиқий" сулҳ ўрнатилганини айтмоқда


Украина Президенти Петро Порошенко мамлакат шарқида “ҳақиқий сулҳ” ўрнатилганини баён қилди. Айни пайтда, Россия Ташқи ишлар вазирлиги сулҳ шарқий Украинада тинчлик ўрнатилиши учун имконият яратишини айтмоқда.

12 декабрь куни Австралияга сафари чоғида гапирган Порошенко сўнгги етти ой ичида илк бор Украина ҳарбийлари орасида бирорта талафот бўлмади, дея таъкидлади. “Бу мен учун қанчалик муҳим эканини тасаввур қилиш қийин, деди президент Порошенко.

Украина ҳукумат қўшинлари билан россияпараст айирмачилар ўртасида навбатдаги ўт очишни тўхтатиш битими 9 декабрь куни кучга кирди.

11 декабрь куни Украина ҳарбийлари 24 соат ичида уч нафар аскар ҳалок бўлганини билдирган эди.

Порошенкнинг бугун айтишича, орадан ўтган 24 соат ичида бирорта ҳодиса содир бўлмагани ва ўт очишни тўхтатиш битими бузилмаса “Украинада тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши учун муҳим қадам бўлади”.

XS
SM
MD
LG