Линклар

logo-print

Тадбиркорликка ҳалақит берганлик учун жавобгарлик кучайтирилди


Ўзбекистонда қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсиқлар яратиш ва хўжалик субъектларининг ишига аралашганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонунчилик меъёрлари кучга кирди.

Бу ҳақда хабар қилган расмий матбуотга кўра, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 11 декабрь куни имзолаган қонунга биноан бунга оид тузатишлар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган.

Янги қонунга биноан тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, жумладан хусусий тадбиркорликни рўхатга олиш ва давлат томонидан хизмат кўрсатишдан бош тортиш, хўжалик субъекти фаолиятига ноқонуний тарзда тўсиқ ясаш каби ҳаракатлар учун энг кам иш ҳақининг 10 баробаридан 20 баробаригача жарима белгиланди.

Агар бу қонунбузарлик бир йил давомида яна такрорланадиган бўлса, масъул шахслар 20 баробардан 30 баробаригача жаримага тортилиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG