Линклар

logo-print

OzodlikOnline: Тугаëтган йилда ўзбекистонликлар даромади қанчага ошдию¸ нарх-наво қанчага?


Бунча тахлам пулга бугун Ўзбекистон бозорида нима сотиб олиш мумкин?

Бунча тахлам пулга бугун Ўзбекистон бозорида нима сотиб олиш мумкин?

Ўзини истеъмол бозорлари бўйича стратегик тадқиқотлар жабҳасида дунëнинг етакчи гуруҳи деб тақдим этган Euromonitor International Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакатдаги инфляция даражасига оид ҳисобот ва башоратига жиддий шубҳа билдирди. Гуруҳга кўра¸ бу йил ва келаси йилги инфляция даражаси ҳукумат айтаëтганидан камида икки марта баландроқдир.

13 ноябрь куни Ўзбекистон парламенти қабул қилган 2015 йилги давлат бюджетида келаси йилги инфляция даражасининг 5¸5-6¸5 фоиздан ошмаслиги “реалистик тахмин” сифатида тасдиқланди. Ҳукумат таъкидича¸ 2014 йилда инфляция кўрсаткичи 6¸8 фоиздан ошмаган.

Озодлик билан суҳбатда Euromonitor International таҳлилчиси энг камтар ҳисоб-китобда 2014 йили Ўзбекистондаги инфляция 10 фоиздан кам эмаслиги¸ келаси йили эса 11¸2 фоиздан кам бўлмаслигини билдирди.

- Ҳақиқий рақамлар бундан баландроқ бўлиши мумкин. Зотан бозорни ҳукумат тўлиқ назорат қилиши боис¸ ҳақиқий рақамларни аниқлашнинг имкони йўқ. Ҳақиқий рақамларни эса Ўзбекистон ичкарисида яшовчилар яхши биладилар¸ - деб қўшимча қилди гуруҳ таҳлилчиси Анна Соловьëва.

Озодликнинг асосий истеъмол моллари ва хизматлар бозоридаги нархлар динамикасига бағишланган сўнгги кузатишларида ўзбекистонликлар жорий йилда гўшт, гуруч, ўсимлик ёғи, кийим-кечак ва қурилиш моллари нархининг 20-30 дан 40 фоизгача қимматлаганини реал бозор манзарасида тасдиқлаб берган.

Бу эса 2014 йил охирида бозорга харид учун тушаëтган ўзбекистонлик ўз чўнтагидаги 100 минг сўмга йил бошига нисбатан қарийб икки баравар камроқ нарса сотиб олаëтганини англатади.

Айни пайтда аҳоли реал даромадининг тугаëтган йил давомида муттасил ошгани ва инфляция даражасидан икки қадам олдинга юрганига оид расмий баëнотларни ҳам реал бозорнинг ўзи ëлғонга чиқармоқда.

Расмий рақамлар ва ҳақиқий вазият ўртасидаги номутаносибликни оддий ўзбекистонликлар ҳаëти мисолида кўриш мумкин:

2014 йилда Сиз ва оилангизнинг реал даромади ошдими ëки камайди?

Ошган бўлса¸ бу даромадга келаëтган маҳсулот ва хизматлар рўйхати-чи - ошдими ëки қисқарди?

Ўзбекистондаги нарх-наво ошиши ортидаги омиллар нима?

Даромад ва инфляция ўртасидаги пойгада биринчисининг олдинга ўтиши учун Ўзбекистонда нима қилиш мумкин?

Душанба¸ 15 декабрь Тошкент вақти билан соат 19:05 да бошланадиган бир соатлик жонли суҳбатимизда шу саволларга оид жавобларингиз билан OzodSkype, OzodlikOnline ва OzodOvoz Skype манзиллари орқали қатнашишингиз мумкин.

Skype орқали суҳбатга қўшилиш имкони йўқ ўзбекистонликлар +420 724 971 539 рақами орқали WhatsApp ва Telegram тармоғига ўз телефон рақамларини ëзиб юборсалар¸ уларни суҳбатга улашга ҳаракат қиламиз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG