Линклар

Озодлик хабар қилган Ўзбекистон Давлат санъат музейидаги қаллоблик судда тасдиғини топди


Ўмариб, пуллаб юборилган картиналар орасида Александр Николаевнинг "Девушка с фруктами" асари ҳам бўлган.

Ўмариб, пуллаб юборилган картиналар орасида Александр Николаевнинг "Девушка с фруктами" асари ҳам бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди Ўзбекистон давлат санъат музейи бош муҳофизи Мирфайз Усмоновни 9 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум қилди. Тошкент шаҳар прокуратураси вакили Темур Нормуҳаммедовнинг Ўзбекистон расмий матбуотига билдиришича, музей мансабдори 1999 йилдан 2014 йилга қадар музейнинг кўплаб нодир асарларини сотиб юбориб, давлатга жуда ката миқдорда зарар келтирган.

Бош муҳофиз Мирфайз Усмонов музейнинг бошқа ходими – реставратор Абдураҳмон Мурановга картиналарнинг қалбаки нусхасини чиздириб, оригинал нусхани сотиб юборган. Шу тариқа Александр Николаевнинг “Рисунок мальчика”, “Девушка с фруктами”, Оганес Татевосьяннинг “Чайхана”, “Бухара”, “Море”, Николай Караханнинг “Девушки у хауза”, Рихард-Карл Зоммернинг “Мост через горную реку”, “Шашличная” картиналари пулланган.

Шунингдек, Усмонов музейнинг экспонатларни таъмирлаш лабораторияси мудири Бахтиёр Ботиров билан тил бириктириб, европалик рассомларнинг 25га яқин асарини ҳам сотиб юборган.

Ўзбекистон Давлат санъат музейида ноёб картина ва экспонатлар ўғирлаб сотилаётгани ҳақида Озодлик жорий йил май ойида хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG