Линклар

logo-print

Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг навбатдаги санкцияларига аксилчора билан таҳдид қилмоқда


Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Вашингтон Россияга нисбатан янги санкцияларни қўллайдиган бўлса, Москва ҳам аксилчоралар кўради, дея баён қилди.

АҚШ Сенати ва Вакиллар палатаси 11 декабрь куни бир овоздан қабул қилган Украина Озодлигини қўллаб-қувватлаш актига биноан Москвага нисбатан, Украинадаги хатти-ҳаракатлари боис, навбатдаги санкцияларнинг жорий қилиниши ва Ваишнгтоннинг Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар билан куршаётган Киев ҳукуматига жанговар қуролларни етказиб беришига йўл очади.

Мазкур ҳужжат қонун кучига кириши учун уни АҚШ Президенти Барак Обама имзолаши керак.

13 декабрь куни қилган чиқишида Рябков “албатта, биз буни жавобсиз қолдира олмаймиз”, дея таъкидлади.

Қонунга кўра, Қўшма Штатлар Украинага 350 миллион долларлик ҳарбий ускуналар, жумладан, танклар ва зирҳли машиналарга қарши қуроллар, радар ускуналари, кузатув дронлари ва коммуникация воситаларини тақдим қилиши мумкин бўлади. Украина парламенти аъзолари буни “тарихий қарор” дея олқишлади.

XS
SM
MD
LG