Линклар

logo-print

БМТ: Украина шарқида тўқнашув қурбонлари сони 4600 дан ошди


Бу сурат шу йил сентябрида Донецк кўчаларидан бирида олинган.

Бу сурат шу йил сентябрида Донецк кўчаларидан бирида олинган.

Украина шарқида ҳукумат кучлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида бўлиб ўтаётган жангларда апрель ойидан 7 декабргача 4634 киши ҳалок бўлган, 10243 киши яраланган. Бу ҳақда БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармаси томонидан шанба куни эълон қилинган Украина шарқидаги вазият тўғрисидаги ҳисоботда айтилади.

Ҳужжатда қуролли тўқнашувлар юз бераётган ҳудудда бир миллион бир юз мингдан зиёд одам яшаб турган уйини ташлаб кетишга мажбур бўлгани ҳам қайд этилади. Улардан 542 мингдан кўпроғи Украинанинг бошқа ҳудудларига кўчган, 568 мингдан зиёди эса қочқин сифатида мамлакатни тарк этган. Бу одамлардан тақрибан 466 минги Россияга ўтиб кетган.

Маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда жанглар бораётган ҳудудда 5 миллион 200 минг чоғли киши яшаяпти.

БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармасининг 20 ноябрь куни эълон қилинган сўнгги ҳисоботида Украина шарқидаги тўқнашувларда ҳалок бўлган кишилар сони 4317 нафарга етгани қайд этилганди. Бошқарманинг кейинги ҳисоботи 26 декабрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG