Линклар

logo-print

Тошкентда яна Mercedes-Benz автобуси ёнди


Шу йил июнида Тошкент автобусида содир бўлган ёнғинга оид бу сурат Озодликнинг мобил мухбирларидан бири томонидан юборилганди.

Шу йил июнида Тошкент автобусида содир бўлган ёнғинга оид бу сурат Озодликнинг мобил мухбирларидан бири томонидан юборилганди.

15 декабрь куни эрталаб соат 10 ларда Тошкентда Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин чиқди.

Кун.уз сайтининг ёзишича, ёнғин пойтахтнинг Шота Руставели кўчаси бўйлаб кетаётган 57-йўналишдаги автобусда рўй берган. Автобуснинг мотор қисмидан чиққан ёнғин салонга туташгани, йўловчилар тез орада эвакуация қилингани айтилмоқда. Ёнғин туфайли тирбандлик юзага келган.

Бу ўтган йилдан буён Тошкентда автобус ёниши билан боғлиқ Озодликка маълум бўлган олтинчи ҳодисадир.

XS
SM
MD
LG