Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:41

Сидней қаҳвахонасининг ишғоли пайти уч киши ўлди


Сидней шаҳрида одамлар гаровда ушлаб турилган Lindt қаҳвахонасининг ишғоли пайти икки киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди. Одамларни 16 соат давомида гаровда ушлаб турган эронлик қочқин 50 яшар Ман Харон Монис эса полиция ишғоли пайти ўлдирилган.

Ишғол пайти икки киши ўлди, уч киши яраланди

Полициянинг Lindt қаҳвахонасини ишғол қилиш пайти икки киши ҳалок

бўлди, уч киши яраланди.

Бу ҳақда Австралия телевидениесига таяниб СNN хабар қилди.

Ким ўлгани ва жароҳатлангани ҳозирча аниқ эмас.

Sydney Morning Herald нашри ишғол пайти ўлганлар тўрт киши экани ҳақида ёзди.

Айрим нашрлар ўлганлар сони олти киши дея хабар қилди.

Сидней вақти билан 16 декабрь тонгги соат 3ларда қаҳвахона тўла ишғол қилингани хабар қилинди.

Полициянинг сўнгги маълумотига кўра, Монис жами 17 кишини 16 соат давомида гаровда ушлаб турган.

Полиция қаҳвахонага бостириб кирди

Австралия телевидениеси жонли эфирда Lindt қаҳвахонасига полиция бостириб киргани тасвирларини намойиш қилди.

Полиция қаҳвахона ичкарисига кираётган пайти ўқ овозлари эшитилган. Бу пайтда гаровдагилардан бир неча нафари қочаётгани тасвирлари ҳам кўринган.

Шунингдек, шифокорлар бир нечта замбилда одам ташиётганини ҳам кўриш мумкин.

Қаҳвахонадаги гаровгирлардан етти киши қутилишга муваффақ бўлган.

Сиднейда қаҳвахонадагиларни гаровга олган шахс очиқланди

Бугун эрталаб Сидней шаҳри марказидаги Lindt қаҳвахонасида одамларни гаровда ушлаб турган шахс эронлик қочқин Ман Харон Монис экани маълум қилинди.

Эронлик қочқин Ман Харон Монис
Эронлик қочқин Ман Харон Монис

Аввалроқ жинсий зўравонликда айблаб ушланган 50 яшар Монис кейинроқ гаров пули эвазига озод қилинган.

Шунингдек, Монис чет элда ҳалок бўлган австралиялик ҳарбийларнинг оилаларига таҳдид ва ҳақоратли сўзлар билан хат йўллаганликда ҳам айбланган.

Қаҳвахона ичкарисида Монис неча кишини гаровда ушлаб тургани номаълум. Гаровдагилардан беш киши қочгани хабар қилинди. Полиция қаҳвахонада жами неча киши ушлаб турилганини очиқламади.

Аввалроқ гаровдагилар сони 30 кишига экани айтилган эди.

Жангарилар қўлида қора байроқ бор

Австралия телевидениеси 15 декабрь куни эрталаб қаҳвахона деразаси олдида камида уч киши қўлини кўтариб тургани, улар ёнида эса арабча ёзуви бўлган қора байроқ турганини намойиш қилди. Байроқдаги ёзувнинг Шаҳодат калимаси экани тахмин қилинмоқда.

Воқеа гувоҳлари қаҳвахонадан ўқ овозлари эшитилганини айтганлар. Ҳодиса чоғида қурбон бўлган ёки яраланганлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

Австралия бош вазири Tony Abbott пойтахт Канберрада журналистларга бу воқеа сиёсий мотивга эга ёки эмаслигини билмаслигини, аммо бунга ишора қилувчи айрим аломатлар борлигини айтди.

Бунинг одамларни қўрқитишга қаратилган зўравонлик эканини урғулаган бош вазир ҳамюртларини хотиржамликка ундади.

- Австралия тинч, очиқ ва ҳимматли жамиятдир – буни ҳеч нарса ўзгартирмаслиги лозим. Шунинг учун мен бугун барча австралияликларни одатдагидек ишларига боришга чақирган бўлардим, - деди Австралия бош вазири.

Янги Жанубий Уэльс полицияси комиссари Andrew Scipione мазкур воқеа ҳали террорчилик хуружи сифатида малакаланмагани, бироқ бунинг теракт экани истисно ҳам қилинмаётганини айтди.

Гаровдагилардан беш киши қочди

Маълумотларга кўра, олти соатлик қамалдан сўнг Lindt қаҳвахонасидан уч эркак қочиб чиқишга муваффақ бўлган. Орадан кўп ўтмай у ердан яна икки аёл қочиб чиққан. Уларнинг қочиши билан боғлиқ тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.

Кейинроқ полиция музокарачилар гаровгирлар билан алоқага чиққанини билдирди, бироқ уларнинг қаҳвахонадаги одамларни нима сабабдан гаровга олгани ҳақида гапиришдан бош тортди.

Сиднейнинг Martin Place деб номланмиш гавжум мавзеида жойлашган Lindt қаҳвахонаси ҳозир полиция томонидан ўраб олинган, бу жойга одамлар яқинлаштирилмаяпти. Шунингдек, қаҳвахона атрофидаги бинолардан одамлар эвакуация қилинган.

Айрим тахминларга кўра, Сидней қаҳвахонасидаги одамларни гаровга олган кишилар “Исломий давлат” жанггари гуруҳига алоқадор бўлиши мумкин.

Автралиялик полициячилар сентябрь ойида “Исломий давлат” гуруҳига алоқадорликда гумонланган бир неча киши ҳибсга олингани ҳақида маълум қилгандилар.

XS
SM
MD
LG