Линклар

logo-print

HRW Россияни чеченистонлик фаолларни тинч қўйишга чақирди


"Қийноқларга қарши қўмита" офиси ёнғиндан сўнг

"Қийноқларга қарши қўмита" офиси ёнғиндан сўнг

Human Rights Watch ва Amnesty International ташкилотлари Россий ҳукуматини чеченистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларини таъқиб қилишни тўхтатиш ва улар ҳимоясини таъминлашга чақирди.

Душунба куни тарқатилган икки ташкилотнинг қўшма баёноти "Қийноқларга қарши қўмита" офисига ўт қўйилгани муносабати билан эълон қилинди.

Кеча тунда Грозний шаҳрида ҳуқуқ ҳимоячиларининг "Қийноқларга қарши қўмита" офисига ўт қўйилди. Ёнғиндан сўнг полиция қўмитанинг икки аъзосини ҳибсга олиб, кечга яқин қўйиб юборди.

Шанба куни ушбу қўмитанинг икки ходими ўтирган машина номаълум шахслар томонидан таъқиб қилинган.

Қўмита ходими Сергей Бабинецнинг Озодликка айтишича, ҳамкасбларини юзига ниқоб таққан беш нафар қуролли шахс таъқиб қилган. Шунингдек, кузатув камерасида бинога бостириб киришга уринган қуролли кишилар акс этгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG