Линклар

2015 йилнинг 1 январидан бошлаб 1 литр бензин ва дизел ёқилғиси учун истеъмол солиғи 25 сўмга ошади.

Президент қарорига кўра, ёнилғи истеъмол солиғи 1 литр учун 265 сўмдан 290 сўмга кўтарилади.

Сиқилган газнинг 1 кубометри учун солиқ эса 220 сўмдан 240 сўмга ошади.

Солиқ ошиши натижасида ёнилғи нархи ҳам қимматлайди. Ҳозирда Аи-80 2005 сўм, Аи-91 2210 сўм, Аи-95 эса 2435 сўмдан сотилмоқда.

Шу кунларда Ўзбекистоннинг барча вилоят ва шаҳарларида бензин тақчил. Кўплаб АЁҚШларда бензин деярли йўқ.

Шу боис кўплаб машина эгаларининг давлат белгилаган нархда бензин олишлари имконсизлигича қолмоқда.

XS
SM
MD
LG