Линклар

logo-print

Россия рубли 16 декабрь куни қулашда давом этди. Россия Марказий банки миллий валюта қадрсизланишини тўхтатиш уриниши ўлароқ, ярим кечасигача давом этган фавқулодда мажлисда асосий устама фоиз миқдорини кескин тарзда ошириб, 17 фоиз қилиб белгилади.

Шунга қарамасдан чоршанба куни эрталабдан рубльнинг асосий валюталарга нисбатан қадри 10 фоизга тушиб кетди.

Бугун тушдан кейин 1 АҚШ доллари 74 рубль, 1 евро эса 93 рубльдан сотилди.

Ўтган ҳафта охирида Марказий банкнинг устама фоизи 10,5 фоиз қилиб белгиланган эди, лекин 15 декабрь куни рубльнинг кескин шўнғиши ортидан бу кўрсаткич рекорд даражадаги 17 фоизга кўтарилди.

Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатлари боис Ғарб жорий қилган санкциялар ва нефть нархининг тушиб кетиши Россия иқтисоди ва миллий валютаси путурини кетказмоқда.

XS
SM
MD
LG