Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:18

Пешовар мактабидаги ҳужумда 130дан ошиқ одам, жумладан 125 бола ҳалок бўлди


16 декабрь кунги ҳужум дунё бўйлаб макатбаларга қилинган энг йирик ҳуружлардан бири бўлди.
16 декабрь кунги ҳужум дунё бўйлаб макатбаларга қилинган энг йирик ҳуружлардан бири бўлди.

Покистоннинг Пешовар шаҳрида маҳаллий мактабга жангариларининг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 130дан ошди. Уларнинг камида 125 нафари мактаб болалари экани тасдиқланди. Масъулиятини Толибон ҳаракати ўз зиммасига олган ҳужум сешанба куни эрталаб рўй берди.

Ҳужум бошланганидан бир неча соат ўтиб ҳам мактаб ичида юзлаб бола ва ўқитувчилар қолаётган пайтда отишма давом этди. Мактаб биноси атрофи ҳарбийлар тарафидан қуршаб олинди. Ўқувчилар ота-оналари ва қариндошлари ҳам Пешоварнинг хавфсизлик кучайтирилган бу ҳудудига тўпланган.

Пешоварда мактабга ҳужум қилган Толибон 104 одам, жумладан 84 болани ўлдирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:03 0:00

Хайбар Пахтунгвхва вилояти бош вазири маъмуриятининг билдиришича, ҳозиргача 130дан ошиқ одамнинг ҳалок бўлгани аниқланган. Бу Покистонда жангарилар томонидан амалга оширилган энг талафотли ҳужум бўлди.

Вилоят бош вазири Парвез Хаттак Армия қошидаги мактабга ҳужум қилган “террорчилар” сони 8-10 кишини ташкил қилганини билдирди. Улар эрталаб мактабга бостириб кириб, ўқувчи ва ўқитувчиларга қарата палапартиш ўт очган.

Мактабнинг ўзини Ибод деб таништирган 10 синф ўқувчиси воқеага гувоҳ бўлгани, унинг кўз ўнгида ўнлаб синфдошларининг ўлдирилганини гапирди. “Эрталаб соат 10:30лар атрофида биз биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича армия полоковниги ўтказган дарс учун аудиторияга кирдик. У ерга кириб келганимизда отишма бошланди ва улар аудиторияга кириб келди”, дея гапириб берди ҳужумдан омон қолган ўқувчи. “Улар кўпчилик талабани отиб ўлдирди. Кўз олдимда 40-50 ўқувчини отиб ўлдиришди, кейин полковникка қараб отишди”, дейди яна Ибод.

Бу ўқувчи қора кийимда бўлган тўрт ёки беш нафар қуролланган ҳужумчини кўрганини айтади.

Покистон Бош вазири Навоз Шариф Пешоварга йўл олиши ҳамда бугунги воқеалар қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилишини билдирди.

“Мен Исломбодда қололмайман. Бу вахшийлар тарафидан содир этилган бутун миллатнинг фоижиасидир. Улар менинг болаларим эди”, дея баён қилди Шариф.

Ўзини Тахрики Толибон ҳаракати матбуот вакили Муҳаммад Хуросоний деб таништирган шахс Озодликнинг Покистон хизматига телефон орқали боғланиб, ҳужум учун масъулиятни ҳаракат ўз зиммасига олиши, бу армиянинг Шимолий Вазиристондаги ҳаракатларига жавоб бўлганини иддао қилди.

Покистон ҳарбийлари Шимолий Вазиристонда июнь ойида ҳарбий ҳаракатларни бошлагандан бери 1100дан ортиқ исломчи жангариларни ўлдирганини билдирган.

Рейтерс Хуросонийнинг “биз армияга тегишли мактабни танлашимиз сабаби, ҳукумат бизнинг оилаларимиз ва аёлларимизни нишонга олмоқда. Улар ҳам биз ҳис этган оғриқни ҳис этишини истаймиз”, деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Хуросонийнинг Рейтерсга айтишича, ҳужум қилганларга “болаларни отмаслик, фақатгина ҳарбий ходимларни нишонга олиш тўғрисида кўрсатма берилган”.

Лекин расмийларнинг билдиришича, ҳалок бўлганларнинг аксар катта қисми болалардир.

Воқеа жойига етиб келган ҳарбийларнинг билдиришича, мактабга камида олти нафар тиш-тирноғигача қуролланган жангари бостириб кирган пайтда, бино ичида 500га яқин ўқувчи ва ўқитувчилар бўлган.

Толибон бу ҳужумга худкуш камзулларини кийган олти кишини сафарбар қилганини билдирди. Мактабга ҳужум қилинишида бир неча соат ўтиб, бино ичида учта қаттиқ портлаш содир бўлди.

Покистон ҳарбийларига кўра, ҳужумчиларнинг тўрт нафари ўлдирилган, қолганлари қидирилмоқда.

Айни пайтда воқеа жойидаги аскарлардан баъзиларига кўра, ҳужумчиларнинг бир неча нафари қочишга муваффақ бўлган.

16 декабрь кунги ҳужум дунё бўйлаб макатбаларга қилинган энг йирик ҳуружлардан бири бўлди.

2004 йилда Россиянинг Беслан шаҳридаги мактабга чечен жангарилари ҳужум қилиши оқибатида 330дан ошиқ одам ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG