Линклар

logo-print

Обама Украинани дастаклашга оид қонунни ҳафта охиригача имзолаши мумкин


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама “Украинада озодликни қўллаш тўғрисида”ги янги қонунни жорий ҳафта охиригача имзолаши мумкин. Бу ҳақда 16 декабрь куни Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест билдирди.

13 декабрь куни АҚШ конгресси Россия мудофаа ва энергетика соҳаси, шу жумладан, қурол-аслаҳа сотадиган “Рособоронэкспорт” ширкатига қарши янги санкциялар жорий қилишга имкон берувчи қонун лойиҳасини қабул қилганди.

Қонун Украинага 350 миллион доллар миқдорида ёрдам бериш, шу жумладан, танкка қарши воситалар, ўқ-дори ва кузатув олиб бориш учун учувчисиз учқичлар етказиб беришга имкон яратади. Бунгача Оқ уй Киевнинг Украинага ҳарбий аслаҳалар етказиб бериш ҳақидаги илтимосларини рад қилиб келаётганди.

Оқ уй баёноти АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг Россия сўнгги кунларда Украинадаги низо бўйича конструктив қадамларни қўяётганига оид сўзлари билан бир пайтда янгради.

XS
SM
MD
LG