Линклар

logo-print

Покистондаги ҳарбий мактабга ҳужум чоғида камида 130 киши ҳалок бўлди


Пешовар шаҳридаги мактабга қилинган ҳужум чоғида камида 130 киши киши, жумладан, 124 бола нобуд бўлган. Бу ҳақда билдирган Покистон ҳарбийларига кўра, мактабни ҳужумчи жанггарилардан тозалаш бўйича саккиз соат давом этган амалиётдан сўнг тўққиз нафар жанггари ўлдирилган.

Сешанба куни Пешовардаги ҳарбий мактабга қилинган ҳужум учун масъулиятни “Таҳрики Толибон” гуруҳи ўз зиммасига олди. Гуруҳ матбуот котиби Муҳаммад Хуросоний бу ҳужум Покистон армиясининг Шимолий Вазиристондаги ҳаракатларига жавоб бўлганини айтди.

“Биз ҳужум учун ҳарбий мактабни танладик, чунки расмийлар бизнинг оилаларимиз ва аёлларимизни нишонга олаяпти”, деди Хуросоний.

Воқеа гувоҳлари 16 декабрь куни эрталаб Пешовардаги ҳарбий мактабга бостириб кирган жанггарилар синфлардаги ўқувчи ва ўқитувчиларни палапартиш ўққа тутгани ҳақида гапирмоқдалар.

XS
SM
MD
LG