Линклар

Россия миллий валютаси сешанба куни рекорд даражада пастга шўнғиди. Кеча тушдан кейин Россияда 1 АҚШ доллари қиймати 80 рублдан, 1 евро қиймати эса 100 рублдан ошиб кетди.

Россия Марказий банкининг асосий устама фоиз миқдорини кескин тарзда ошириб, 17 фоиз қилиб белгилагани ҳам рубль қадрсизланишига ижобий таъсир қилолмади.

Кеча тунга бориб эса рубль бироз қаддини тиклаб олгандай бўлди. Сешанба якунида Россияда 1 АҚШ доллари курси 67 рубль 89 копейка, 1 евро курси эса 85 рубль 15 копейка бўлгани қайд этилди.

Мутахассислар буни бозорда нефть нархининг бироз кўтарилгани билан боғламоқдалар. Айни пайтда 17 декабрь куни рубль қиймати қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳеч ким аниқ гап айтолмаяпти.

XS
SM
MD
LG