Линклар

Россия Федерал миграция хизматининг Саратов область бошқармаси ходимлари ўзбекистонлик 16 ва қозоғистонлик 2 фуқарони миграцияга оид қонунларни бузганликда айблаб қўлга олгани ва уларга ҳаммаси бўлиб 80 минг рубль жарима солингани хабар қилинди.

Айтилишича, ўзбекистонликлар Волгоград – Уральск йўналишида қатнайдиган Setra автобусида кетаётган пайтда қўлга олинган.

Ўзбекистондан Қозоғистон орқали Россиянинг Волгоградига етиб олиш учун йўлга чиққан 16 киши ва автобус ҳайдовчилари бўлган 2 қозоғистонликнинг қонунни бузгани тўғрисида ҳаммаси бўлиб 40 та баённома тузилган.

XS
SM
MD
LG