Линклар

Россияда истиқомат қилиши учун белгиланган муҳлатни 9 ой ўтказиб юборган чет эл фуқаролари Россия ҳудудига 10 йил киритилмайди.

Россияда яшаб туриши учун рухсат этилган муддат тугаганидан сўнг ҳам яна 3 ой бу мамлакатда яшагани аниқланган муҳожирлар Россияга 3 йил, муҳлатни 6 ой ўтказиб юборганлар эса, Россияга 5 йил киритилмайди.

Бу тақиқлар Россия Давлат Думаси учинчи ўқишда қабул қилган қонунда (закон №487829-6 “О внесении изменений в статью 27 Федерального закона «О порядке выезда из Российской Федерации и въезда в Российскую Федерацию») белгилаб қўйилди.

Думанинг расмий сайтига кўра, мавжуд қонунга киритилган мазкур ўзгартишдан мақсад ноқонуний миграцияга қарши курашни кучайтириш, Россия Федерациясида вақтинча истиқомат қилиш қоидаларини бузган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг Россияга киришини чеклашдир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG