Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик контрабандачиликда айбланиб Қирғизистонда ушланди


Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтилаётган ёғоч-тахта материалларини ушлаб қолди, деб хабар қилди Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизмати.

Айтилишича, 16 декабрь куни Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг “Қадамжой-автодорожний” назорат-ўтказиш масканида Ўзбекистоннинг бир фуқароси ўз мамлакатига Қирғизистондан ёнғоқ ёғочлари олиб ўтаётган пайтда қўлга олинган.

“Ўзбекистон Республикасининг Сўх қишлоғида яшовчи шахс ёнғоқ ёғочининг 8 куб метрини КамАЗ автомашинасига юклаб Қирғизистондан Ўзбекистонга ўтишга уринган. Қўлга олинган шахснинг юкни олиб ўтишига рухсат этувчи ҳужжатлари бўлмаган”, дейилган Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизмати хабарномасида.

Қўлга олинган ўзбекистонлик Қадамжой туман ички ишлар бўлими ихтиёрига ўтказиб берилгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG