Линклар

Россия миллий валютаси ва иқтисодиёти жаҳон бозорида нефть нархининг кескин тушиб кетишидан ва Москванинг Украинадаги ҳаракатлари боис, Ғарб жорий қилган санкциялардан қаттиқ зарар кўрмоқда.

Рублнинг қадрсизланиши ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг Россиядан ўз юртларига юбораётган пулнинг кескин камайишига сабаб бўлаяпти.

Мутахассислар Россиядан пул ўтказмалари ҳажмининг қисқариши 2009 йилги иқтисодий инқироздан буён биринчи маротаба кузатилаётганини таъкидламоқда

Жорий ҳафта бошидаги икки “қора” кун – “қора душанба” ва “қора сешанба”дан сўнг Москвадаги пул алмаштириш шахобчаларининг кўпчилигида доллар ва еврони сотиш тўхтатилди.

Валюта сотиш йирик банклар филиалларида ҳам, кичик банкларда ҳам тўхтаган.

Бу аснода Россияда истиқомат қиладиган ўзбек мухожирларидан бири “рубль нима булади, бошқа нарса ҳақида ўйлай олмай қолдим”, дея Озодликка мурожаат қилди.

Бу саволга журналист Сирожиддин Ислом жавоб берди.

Шунингдек, суҳбатдош эркин сайëҳат қиладиган ўзбекистонликларнинг ҳуқуқлари янада чекланганига оид вазиятни ҳам изоҳлади.

Чиқиш визаси бўлмаган ҳолда ёки муддати ўтган стикер билан хорижга саёҳат қилганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарлик жиноий жазога ўзгартирилди. Масалан, эндиликда стикерсиз Россиядан Туркияга саёҳат қилган ўзбекистонлик ватанга қайтгач, 3 йилдан 5 йилгача қамалаши мумкин.

Сирожиддин Исломнинг айтишига кўра, Туркия орқали Сурия жанггоҳларига кетаëтган ўзбекистонликларнинг кўпайгани расмий Тошкентни ҳавотирга солган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG