Линклар

Бугунги OzodNazarда тошкентлик иқтисодчи Ғолиббек Холназаровдан Путиннинг оптимизми ва Янги йилдан долларга сотиладиган ўзбек пиёзидан ташқари доллар ишлаб топиш мажбуриятидан халос этилаётган тўқимачилик маҳсулотлари тўғрисида ҳам суҳбатлашдик.

Гап шундаки, Ўзбекистон президентининг жорий ҳафта бошида эълон қилинган қарорига биноан, “Ўзбекенгилсаноат” Давлат акциядорлик компанияси корхоналари 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларининг 80 фоизини мажбурий равишда экспорт қилиш масъулиятидан озод қилинди.

Ахборот воситалари “Ўзбекенгилсаноат” вакилининг “Бу чора ташқи бозорда, асосан МДҲ бозорида тайёр маҳсулотга талабнинг инқирозга учрагани билан боғлиқ”, деган изоҳини келтирди.

Балки сабаб бошқадир?

Шу ва бошқа саволларни Ғолиббек Холназаровга бердик. Иқтисодчидан, шунингдек, ўзбек пиёзининг нима учун долларга сотилишини ҳам сўрадик

Бугунги OzodNazar Россия президенти Путиннинг 18 декабрь кунги катта матбуот анжумани тугаши биланоқ ёзиб олингани учун, бу воқеани ҳам четлаб ўтмадик...

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG