Линклар

ЎЗбекистон ФИФА янги рейтингида ноябрдаги кўрсаткични сақлаб қолди


Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА 17 декбарда миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойда эгаллаган 74- ўрнини сақлаб қолди. Осиё қитъаси рейтингида Ўзбекистон Эрон (51), Япония (54) ва Жанубий Корея (69)дан кейинги ўринни эгаллаб турибди.

МДҲ, Грузия ва Болтиқбўйи мамлакатлари орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Украина (25) ва Россия (31)дан кейинги ўринда бормоқда.

Ўзбекистоннинг қўшнилари эса ФИФА рейтингида қуйидаги ўринларни банд этди: Тожикистон – 135, Қозоғистон – 139, Афғонистон – 143 (-10), Туркманистон – 147 (+1), Қирғизистон – 152 (+1).

Рейтингда амалдаги жаҳон чемпиони – Германия пешқадам бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринларда Аргентина ва Колумбия терма жамоалари бор.

ФИФAнинг ноябрь ойи рейтингидa Ўзбекистон термa жaмоaси 9 ўрин пaстлaб, 74-поғонaни эгaллaган эди.

Сўнгги уч ой ичидa ФИФА рейтингида 23 поғонa пастга шўнғиган Ўзбекистон ноябрь рейтингдa Осиё бўйичa учинчи ўринни Жaнубий Кореягa бўшaтиб берган.

XS
SM
MD
LG