Линклар

Тошкент мактабларида ўқувчилар нега текширилаётганига тушунтириш берилди


Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси пойтахт мактабларида ўқувчиларнинг шахсий буюмлари нега текширилаётгани юзасидан тушунтириш берди.

Uz24.uz нашрининг билдиришича, Ўзбекистон мактабларида уяли алоқа телефонларидан фойдаланиш таъқиқланган. Шунингдек, Ўзбекистон ўқув муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, ўқувчилар телефонларини чўнтакларида ёки бўйнига осган ҳолда олиб юриши, мактабда видео ва фотосуратларга олиши ҳам мумкин эмас. Телефон фақат ўқувчининг сумкасида ва ўчирилган ҳолатда сақланиши лозим.

Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси мазкур низом талабларини бажариш мақсадида мактабларда ўқувчиларнинг шахсий буюмлари текширилганини маълум қилган.

Айни пайтда “Жамоатчилик назорати” гуруҳига кирган ота-оналар мактаб маъмуриятларинингбундай ҳатти-ҳаракатларини ўқувчилар ҳуқуқини бузиш сифатида баҳоламоқда.

XS
SM
MD
LG