Линклар

logo-print

OzodNazarнинг бугунги “меҳмони” - Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг сарлавҳага чиқарилган гапи мана бу контекстда келган: “Четдан келган одамлар кайвон-пайвонни тушунмайди, уларда битта қонун бор, конституция бор. Ва керак бўлса, минг-минг, айтайлик, миллатлар ташкилотининг шу масала (сайлов масаласи – таҳр.) демократик давлатларни талаблари борки, бу (сайлов – таҳр.) ўйин эмас, бу (сайлов – таҳр.) бизларнинг хоҳишимиз эмас”.

90- йилларда Ўзбекистон раҳбари оммавий ахборот воситалари, жумладан Озодлик радиоси учун ҳам анча очиқ бўлган, радиомиз мухбирлари нафақат умумий матбуот анжуманларида қатнашиб, у кишига ўз саволларини берган, балки эксклюзив интервьюлар ҳам олган эдилар.

Кейинги йилларда эса, бунинг сира иложи йўқ.

21 декабрь куни Ўзбекистонда ўтказиладиган парламент сайловлари билан боғлиқ қатор саволларимиз борки, уларни матбуот учун мутлақо ёпиқ Ислом Каримовга бериш иложсиздир.

Бироқ, Ўзбекистон президенти мамлакат Конституциясининг 22 йиллиги муносабати билан 5 декабрда ўтказилган мажлисда сўзлаган нутқида бизни қизиқтираётган мавзуга ҳам тўхталганки, нутқнинг ўша қисмини тескари интервью шаклида, яъни “жавобга савол” тарзида эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

Мана ўша “жавоблардан” келиб чиққан саволларимиз:

Сайлов тизимини такомиллаштириш учун қандай ишлар амалга оширилди?

Сўнгги чорак асрда ўзбекистонликлар зеҳниятида нима ўзгарди?

Депутат ким, унинг вазифаси нима?

Депутатликни ўзига касб қилиб оладиган сиёсатчилар бўлади. Бундайлар тўғрисида нима дейсиз?

Бугунги сайловларнинг аввалгиларидан фарқи нимада?

Ҳар бир киши овоз беришга бориши шартми? Оила бошлиғи ҳамма учун сайлаб қайтса бўлмайдими?

Ўзбекистонда сайловлар ўзбекистонликлар учун ўтказиладими ё чет эллик кузатувчилар “ўзбеклар ҳам сайлов нималигини билар экан”, дейишлари учунми?

Ислом Каримовнинг тарафдорларига ҳам, мухолифларига ҳам у кишининг нутқидан парчани диққат билан эшитишни тавсия қиламиз.

Ўзбекистон раҳбарининг тинглайдиганингиз гаплари нафақат у кишининг ўзини, у киши ўрнатган ва чорак асрдан бери бошқариб келаётгани режим характерини, балки ўзингизни ҳам тушунишингизга ҳам ёрдам беради.

Демак, бугун Ислом Каримовнинг OzodNazarи:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG