Линклар

2 май. Одесса. Врач россияпараст намойишчиларни қутқаришга уринмоқда. Шаҳар касабачилар уйида қопқонга тушганлардан 40 нафардан ошиғи кўп ўтмай нобуд бўлади.

- Мен доктор сифатида қутқариш мумкин бўлганлардан бирига ëрдам бериб¸ ҳаëтини сақлаб қолишга уриндим. Аммо Украина радикал-нацистлари менга бундай имкон беришмади. Улардан бири мени куч билан четга итарди ва тез орада Одессадаги менга ўхшаган яҳудийларни айни тақдир кутаëтганини ваъда қилди ¸ деб ëзади ўз Facebook саҳифасида Украина ҳукумати тепасидагиларни оғизга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақоратлаган шахс.

Одамни тўлқинлантирадиган бу ҳикоянинг мутлақ тўқима ва ëлғонлиги кўп ўтмай фош бўлди. Одессалик врач ҳақиқатда бор бўлиб чиқди¸ аммо бу ëлғонни Facebookка қўйган шахснинг Одессадан 2000 километр масофада чойлашган Қорачой-Черкес республикасидаги тиш дўхтири суратини ўғирлагани аëн бўлди.

Кўп ўтмай россияпараст намойишчиларнинг украин нацистлари томонидан қирғин қилингани ҳақидаги бу ëлғон ҳикоя муаллифи Facebookдан ғойиб бўлди. Аммо айтилган сўз – отилган ўқ – бу ëлғон ва туҳмат ижтимоий тармоқлар орқали тарқаб¸ жамоатчиликни чалкаштирмай қолмади.

2014 йилда Кремль томонидан молиялаштирилаëтган оммавий ахборот воситалари ўз кўламини глобал майдонга ëйган йилга айланди ва Ғарбга қарши очиқ ахборот урушига ўтди.

Россия телеканаллари¸ Интернет нашрлари ўз пропагандасининг асосий нишони сифатида “тарихан ўз таъсир доирасида бўлиб келган ҳудудлардаги манфаатларини қатъий туриб ҳимоя қилишга қарор қилган Россиядан уятсизларча ўч олаëтган Ғарб”ни танлади.

Кремл кўрсатмаси билан ҳаракатга тушган юзлаб¸ минглаб Интернетдаги ëлғон тарқатувчилар ижоди ҳеч бир фильтрсиз дарҳол давлат телеканаллари экранларига кўчди.

Хусусан¸ Россиядаги уч асосий давлат текеланалининг мунтазам томошабинлари учун гўë шарқий Славянкс шаҳарчасида Украина аскарларининг уч яшар рус боласини чорчўпга қоққани, Украинада мамлакат шарқидаги руслар учун концлагерлар қурилаëтгани¸ Киев янги расмийларининг шайтонпарастлар билан тил бириктиргани ҳақидаги лавҳалар қайта-қайта намойиш қилинди.

Бу кадрларнинг мутлақ уйдирма ва студия маҳсули экани кўп ўтмай фош бўлганига қарамай¸ Левада маркази ўтказган сўровга кўра¸ асосий хабарларнинг 94 фоизини телевизордан олишини айтган россияликлардан 50 фоизга яқини давлат телеканалларида намойиш этилаëтган бу каби ëлғонларга ишонишларини билдирди.

“Россия” телеканалининг етакчи журналисти саналган Андрей Кондрашов Озодлик мухбири билан суҳбатда давлат оммавий ахборот воситалари ва журналистика ролининг бирлашиб кетганидан фахрланишини билдирди:

- Мен бу икки тушунча ўртасига кескин чегара қўймаган бўлардим. Чунки иккита ҳар хил цивилизация ўртасида ҳақиқий қарама-қаршилик бораëтган ҳозиргидек вазиятда бу икки тушунча бир бутунга айланади. Ҳозирда ахборот дунëсидаги энг қулай пропаганда воситаси айнан журналистикадир¸ деди Кондрашов.

Россия ва рус тилидаги ахборот майдонида қолаëтган аксар постсовет ҳудудига воқеа-ҳодисаларнинг Кремль призмасидан кўриладиган тасвир ва шарҳини тақдим қилиб келган давлат медиаси¸ Ғарб билан янги Совуқ уруш бошланиши ортидан хориж жамоатчилигига мўлжалланган ташвиқотни кучайтиришга зўр берди.

Россияни АҚШни саноқли дақиқалар ичида ядровий кукунга айлантиришга қодир ягона давлат деб атаган Дмитрий Кисилëв¸ ўз ҳафталик дастурини “Спутник” деб номланган янги ахборот агентлигига айлантирди. Унинг иддаосича¸ 2015 йил охирига бориб “Спутник” дунëнинг 34 давлатига 30 тилда эшиттиришни йўлга қўяди.

Russia Today деб номланган кремлпараст телеканал бюджетининг келаси йилда 280 миллион долларга чиқарилгани эълон қилинди.

Кремль пропагандаси қуроли бўлган бу ахборот воситалари ўз аудиторияси фикрини ўзгартириш эмас¸ уларни саросимага тушган пассив ҳолатда ушлаб туришни мақсад қилган¸ дейди Принстон университети ҳозирлаган “Нореаллик таҳдиди” номли ҳисобот муаллифларидан бири Питер Померанцев:

- Кремль2008 йилдан бери ҳар қандай ахборотга қурол сифатида қараб келмоқда. Кремль учун ахборот инсонни нимагадир ишонтириш ëки пиар воситаси эмас. У ахборотга ўз рақибини сафларини тўзитиш¸ унинг коммуникациясини ишдан чиқариш¸ рақибни алдаб¸ қопқонга тушириш воситаси сифатида қарайди¸ дейди Померанцев.

Кузатувчилар таъкидича¸ Кремль ахборот машинаси умумиятла Украинадаги воқеалар¸ хусусан¸Малайзия йўловчи учқичининг Украина шарқида қулаб тушиши ҳақида Ғарб жамоатчилигини чалғитувчи миш-мишлар тарқатишга зўр берди.

Бу уринишлар турли манбалардан ахборот олиш имкони чекланмаган Ғарбда айтарлик муваффақият келтирмаган бўлса-да¸ кузатувчилар 2014 йил давомида Россия ахборот маконида қолаëтган Ўзбекистон каби постсовет давлатлари аҳолисининг каттагина қисмини ўз таъсирига олганини таъкидламоқдалар.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG