Линклар

logo-print

2014 йилнинг 51 ҳафтаси оламшумул янгиликларга бой бўлди. Россия рубли қадрининг тушиб кетиши, Сиднейда эронлик жанггари томонидан одамларнинг гаровга олиниши, Пешоварга толибон ҳужуми оқибатида 140дан ортиқ одамнинг ҳалок бўлиши... Бу воқеалар Янги йилга саноқли кунлар қолганда рўй берди.

Рубль қадрининг тушиб кетиши ортидан Россиядаги барча дўконлар харидорлар томонидан “ишғол” қилинмоқда. Суратда москваликлар ИКЕА суппермаркетида савдо қилаётган пайт акс этган.

Афғонистонлик деҳқон ўзи етиштирган сабзини сотмоқда.

Таиландга балиқчилик билан шуғулланиш учун келган бирмалик меҳнат муҳожирининг катта ўғли укасини балиқ омборхонасидаги ётоқда ухлатмоқда.

Албаниялик қиз пойтахт Тиранадаги вайрона кулбалардан бири олдида суратга тушди.

Косовонинг Призрен шаҳридаги тош кўприк.

Афғонистоннинг Нангаҳор вилоятидаги Мўмандара туманидаги мактаблардан бири.

Франциялик машҳур актёр Жерар Депардье Москвада 17 декабрь куни “Рус бўлиш фахрли” деб номланган янги соатлар ишлаб чиқарилишининг бошланишига бағишланган матбуот анжуманида иштирок этди. Депардье Россия фуқаролигини олган.

Толибон жанггарилари Покистоннинг Пешовар шаҳридаги мактабга қилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлган талабалардан бирини дафн этиш маросими. Ҳужум оқибатида 141 одам ҳалок бўлган, уларнинг 132 нафари болалардир.

Покистонлик фаол аёллар Карачида 16 декабрь куни Пешовар шаҳридаги мактабга толибон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган 141 одам хотирасига шам ёқмоқда.

Украина шарқидаги россияпараст исёнчиларга қарашли танк олдида турган одам.

Суриялик исёнчи Ҳалаб шаҳри яқинидаги Хандарат қишлоғида Сурия ҳукумат кучларига қарши минемётдан ўқ узмоқда.

Сиднейдаги қаҳвахоналардан бирида келиб чиқиши эронлик бўлган жанггари томонидан гаровга олинганлардан бири гаровдан қутилиб, полициячилар олдига қочмоқда. Гаровдагиларни қутқариш амалиёти пайтида гаровдаги икки одам ва эронлик жанггари ҳалок бўлди.

Минскдаги онкология марказида янги йилни нишонланаётган бемор болалар.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG