Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:57

"Сайлов сценарий бўйича ўтди"


Бугун Ўзбекистонда ўтган парламент сайловида иштирок этдингизми?

Сиз яшаётган ҳудудда сайлов жараёни қандай кечди?

Сайлов билан боғлиқ ўзингиз гувоҳ бўлган ҳолатларни ушбу жонли блогга йўлланг!!!

WhatsApp: +420777849755

"Сценарий бўйича кетаяпти"

WhatsApp орқали хабар йўллаган муштарий номзодларни танимаса ҳам улар учун овоз бергани ҳақида ёзди:

"Бизнинг сайлов участкасида 1961та сайловчи рўйхаттан ўтган. 80 % сайловчи овоз берди ҳозирги вактгача.

Мен ўзим ХДП номзодига овоз бердим. Номзодларни танимайман, фақат ХДПдан бўлгани учун бердим.

Президентимиз билиб айтган, 90 % сайловчилар уйидаги хамманинг ўрнига бир ўзи овоз бериб келаяпти. Ўша 2 минг сайловчидан 100 та 200 та сайловчи бориб авоз бериб келаяпти. Сценарий бўйича кетаяпти", дея хабар йўллади WhatsApp орқали Озодлик муштарийси.

"Сайловга бормадим"

Навоий вилоятида яшовчи, исмини очиқламаётганимиз тингловчининг айтишича, оила аъзоларидан бирортаси сайловда иштирок этмаган:

- Йўқ, йўқ, бормадим. Ҳеч кимни танимайман, ҳеч кимни билмайман. Сайлов тўғрисида умуман ҳеч қанақа маълумотга эга эмасман. Шунинг учун бормадим. Бормасангиз ҳам, сайланиши керак бўлган одамлар сайланади.

Чунки бизда ҳокимият бошқа, халқ бошқа. Ҳокимиятнинг халқ билан иши йўқ. Халқни ҳокимият нима иш қилаётгани қизиқтирмайди. Ҳамма ўзи билан ўзи овора,- дейди навоийлик тингловчи.

У билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Навоийлик тингловчи билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:12 0:00
Бевосита линк

***

****

****

****

Озодлик билан суҳбатда бўлган ўзбекистонлик сайловчиларнинг кўпчилиги номзодлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасликлари, лекин 21 декабрь куниги сайловда овоз беражакларини айтишади.

-Сайловга борамиз. Бормасак барибир бўлмайди. Ҳаммани рўйхати бор у ерда. Бормасак муаммо бўлади.

Лекин кимга овоз беришни билмайман, ким бўлишини ўзлари бизсиз ҳам сайлаб қўйишгандир, шунинг учун тўғри келганини белгилаб кетавераман-да, - дейди Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи Шосалим.

*******

*********

***********

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи Нодиржон ҳам 21 декабрь куниги сайловда овоз беришини айтади.

-Сайловга насиб бўлса ўтамиз. Чунки сайлов арафаси депутатларимиз бизга пича ёрдам қилди. Биздажуда тез-тез свет ўчар эди. Жарқўрғондан уланган эди.

Ҳозир маҳалламизга светни Қумқўрғонни ўзидаги станциядан улаб беришди. Анча яхши бўлиб қолди. Шу ишни қилиб кетишди. Улар ваъдасидан чиқди. Биз ҳам уларга овоз берамиз, деганмиз, сайловга бориб овоз берамиз.

Рости биз ҳам бу сайловни фойдаси йўқ, деб ўйлагандик. Лекин буни фойдаси тегди, бир ҳафта бўлди маҳалламизда свет бор, -дейди Нодиржон.

********

****

***

****

Комиссия расмийларидан бири Озодлик билан суҳбатда сайловчилар рўйҳати тузилгани ва уларга чиқирув қоғозлари жўнатилганини билдирди.

–Сайлаш ҳуқуқига эга 20 миллион 790 мингга яқин одам рўйхати тузилган. Уларга сайловга чақирув қоғозлари жўнатилган, - деди Марказий сайлов комиссияси расмийларидан бири.

*******

XS
SM
MD
LG