Линклар

Бугун Ўзбекистонда ўтаётган парламент сайловида ҳукумат сиёсатини қўллаб қувватловчи тўртта сиёсий партия ва Ўзбекистон Экология ҳаракати қатнашаяпти.

Марказий сайлов комиссияси Тошкент вақти билан эрталабки соат 10 га қадар сайлов рўйхатига киритилган сайловчиларнинг 34 фоизи участкаларда овоз бериб бўлгани ҳақида маълумот тарқатди.

Мамлакат қонунларига кўра, парламент сайловида сайловчиларнинг 33 фоизи иштирок этиши сайлов ўтказилганига оид хулоса учун етарли ҳисобланади.

Сайлов жараёнини кузатиш учун хориж давлатлари ва халқаро ташкилотлардан 300дан зиёд кузатувчи келгани хабар қилинди.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти эса Ўзбекистондаги сайловларда сиёсий рақобатнинг чеклангани сабаб фақат баҳоловчи гуруҳни жўнатган.

Жорий йилги сайловда ҳам мухолифатдаги “Эрк” ва “Бирлик” партиялари ҳамда “Бирдамлик” ҳаракати вакиллари иштирок этмаяпти.

2009 йилги паламент сайловларида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси энг кўп овоз тўплаган эди.

XS
SM
MD
LG