Линклар

logo-print

21 декабрь куни ўтказилган парламент сайловининг дастлабки натижаларига кўра, 135 сайлов округининг 113 тасида депутат сайланган. Марказий сайлов комиссиясига кўра, 22та округда қайта сайлов ўтказилади.

Либерал-демократик партиясидан 47 нафар,“Миллий тикланиш” партиясидан 28 нафар,Халқ демократик партиясидан 21 нафар,“Адолат” социал-демократик партиясидан 17 нафар депутат сайланди.

Шунингдек, Экологик ҳаракатнинг Марказий кенгаши Ижроия қўмитасидан иштирок этган делегатлар томонидан яширин овоз бериш йўли билан Қонунчилик палатасига мазкур ҳаракатдан 15 нафар депутат сайланди.

Сайловда 18 миллион 400 минг нафар сайловчи иштирок этган, бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 89 фоизини ташкил этади.

МСК маълумотига кўра, 8 минг 311 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланган.

Сайловда Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган 5 та халқаро ташкилот – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси, Ислом ҳамкорлик ташкилотидан ҳамда 50 дан ортиқ давлатдан 300 дан зиёд кузатувчилар, шунингдек, сиёсий партияларнинг 70 мингдан зиёд кузатувчи ва ваколатли вакиллари иштирок этди.

XS
SM
MD
LG