Линклар

logo-print

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси маълумотига кўра, 16 декабрь куни Қриғизистонга тегишли пилотсиз учқич Ўзбекистон ҳаво ҳудудини бузиб киргани қайд қилинган.

МХХга таяниб бу ҳақда хабар берган 12uz.com сайтига кўра, Фарғона вилояти Сўх тумани ҳудудига Қирғизистоннинг Боткен вилояти Айдаркон тумани Опқон қишлоғи томондан 200-250 метр баландликда учиб ўтган ва бир соатдан сўнг Қирғизистонга қайтган.

Ўзбек МХХси бундай ҳолат яна қайтариладиган бўлса, Ўзбекистон томони ўз ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш учун барча зарурий чораларни кўриш ҳуқуқидан фойдаланишга мажбур бўлишини билдирган.

XS
SM
MD
LG