Линклар

Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлари рўйхати 31 декабрда эълон қилинади


Ўзбекистон Олий Мажлисига сайланган депутатлар рўйхати 31 декабрь куни матбуотда эълон қилинади. Бу ҳақда 22 декабрь куни Республика матбуот марказида сайлов якунларига бағишланиб ўтказилган брифингда Марказий сайлов комиссияси расмийлари маълумот берди.

Ўзбек матбуотининг билдиришича, дастлабки натижаларга кўра Олий мажлиснинг Қонунчилик палатасига 135 депутатдан 113 таси сайланган. 22 округда эса сайлов қайта ўтказилади.

Дастлабки натижага кўра, сайловда Либерал-демократик партия етакчилик қилмоқда. Ушбу партиядан 47 нафар, “Миллий тикланиш” партиясидан 28 нафар, Халқ демократик партиясидан 21 нафар, “Адолат” социал-демократик партиясидан 17 нафар депутат сайланган.

Шунингдек, Экологик ҳаракатнинг Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси анжуманида яширин овоз бериш йўли билан сайланган 15 номзод Қонунчилик палатасига депутат бўлган.

XS
SM
MD
LG