Линклар

Петербургда меҳнат муҳожирлари иш ҳақлари оширилишини талаб қилмоқда


Санкт-Петербургда меҳнат муҳожирлари иш берувчиларидан иш ҳақларини кўпайтиришни талаб қилмоқда, акс ҳолда иш ташлаяжакларини билдирмоқда, деб хабар қилди Россия ахборот воситаларига таяниб ca-news сайти.

Ўз ҳақларини талаб қилаётганларнинг кўпчилиги қурувчилар ва йўналишдаги таксилар ҳайдовчилари бўлиб, улар ишлаётган автокорхоналар раҳбарияти рубль қулаши ортидан қўшимча ҳақ тўлашдан бош тортмоқда.

Йўловчи ташувчилар ассоциацияси раиси Василий Киселевнинг айтишича, йўналишдаги таксилар ҳайдовчилари иш ҳақи меҳнат шартномаларида расман конкрет қайд этиб қўйилгани учун уни оширишга қонуний асос мавжуд эмас.

Рублнинг сўнгги 1 йил ичида икки баробарга қадрсизланиб кетгани учун меҳнат муҳожирларининг иш ҳақлари ҳам икки баробарга қадрсизланиб кетди.

XS
SM
MD
LG