Линклар

Ўзбекистонлик муҳожирларнинг Россиядан пул жўнатмалари озайди


Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари 2014 йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида камида 35 фоизга камайган. Бу ҳақда Россия Марказий банки маълумотларига таянган ҳолда “Новости” агентлиги хабар тарқатди.

Пул жўнатмалари миқдорининг камайишига рублнинг доллар ва еврога нисбатан қиймати тушиб кетгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Россия Марказий банки тарқатган маълумотда айтилишича, 2013 йилда ўзбекистонлик муҳожирлар Россиядан ватанига пул жўнатишда МДҲда биринчи ўринни эгаллаган. 2013 йилда Россиядан Ўзбекистонга 6 миллиард 700 миллион доллар пул жўнатилган. Бу эса 2012 йилга нисбатн 17 фоизга кўп бўлган.

“Новости” агентлигининг расмийларга таяниб хабар беришича, бугунги кунда Россияда 2 миллион 700 минг ўзбек муҳожири ишлаётгани расман рўйхатга олинган.

XS
SM
MD
LG