Линклар

logo-print

“Форбс” журнали Алишер Усмоновни 2014 йилнинг энг яхши тадбиркори деб топди. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича,Усмоновнинг Apple ва Facebook компаниялари акцияларини сотгани, Alibaba компаниясидаги акцияларини кўпайтиргани муваффақиятли бўлган. Ўтган ойда Алишер Усмоновнинг Alibaba компаниясига инвестициялари 500 фоиздан ортиқ даромад келтиргани хабар қилинган эди.

“Форбс” журналининг “Йил тадбиркори” лойиҳаси номзодларнинг инвестициялари натижаларига кўра тузилса-да, бошқа жиҳатларга ҳам эътибор қаратилиши мумкин. Масалан, журнал таҳририяти Алишер Усмоновнинг хайрия фаолиятини ҳам инобатга олган.

XS
SM
MD
LG