Линклар

logo-print

Россияда оммавий норозиликларнинг янги тўлқини бошланиши мумкин


2011-2012 йилларда Россиянинг йирик шаҳарларида Путинга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтган эди.

2011-2012 йилларда Россиянинг йирик шаҳарларида Путинга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтган эди.

Алексей Кудрин етакчилигидаги Фуқаролик ташаббуслари комитети таҳлилчилари ўз янги тадқиқотида Россия жамиятида оммавий норозилик чиқишларига элтувчи ҳиссиëтлар кучайиб бораëтганини қайд қилди.

Иқтисодчи Михаил Дмитриевнинг “Россияликларнинг сиëсий кайфияти мониторинги” деб номланган ҳисоботида жамиятда норозилик кайфиятининг кучайиб бораëтгани ва бу гал норозилик иқтисодий муаммолар оқибатида туғилгани айтилади.

“Россияликларни сиëсат кўп қизиқтирмайди¸ улар иқтисодий муаммолар ечимига оид чиқишларни эшитишга чанқоқ¸ аммо расмий ахборот воситаларининг мамлакатдаги аҳвол ҳақидаги хабарларига ишонмай қўйган. Айни пайтда¸ сиëсий партиялар¸ қолаверса¸ Россиянинг ташқи сиëсатдаги муваффақиятларига ҳам ишончсизлик кучайиб бормоқда”¸ дейилади ҳисоботда жумладан.

Ижтимоий сўровда қатнашганларнинг аксарияти Путиннинг сўнгги матбуот анжуманидаги жавобларидан қониқмагани ва на Путин командаси ва на мухолифат ичида кучли сиëсатчиларни кўрмаëтганини билдирган.

Ҳисобот муаллифлари фикрича¸ Москва¸ Владимир каби шаҳарларда ўтказилган қатор ижтимоий сўровлар Путиннинг сиëсий умри тугай бошлаганини кўрсатган.

Иқтисодчи Михаил Дмитриев ва социолог Сергей Белановский 2011-2012 йиллардаги оммавий норозиликларни башорат қилган эди.

XS
SM
MD
LG