Линклар

BahsOnline: Маҳаллийчиликнинг кучайиши учун ким айбдор?

  • Садриддин Ашур

Тошкент бозорларида қишлоқдан келган мардикорларни "аватар" деб аташ урф бўлган

Тошкент бозорларида қишлоқдан келган мардикорларни "аватар" деб аташ урф бўлган

Собиқ иттифоқ давридан буён ўзбек жамиятида шаклланиб келган маҳаллийчилик сўнгги пайтларда кучайиб бормоқда.

Озодликка келган мактубларнинг бирида бу ҳақда шундай дейилади:

"Salom Оzodlik meni ismim Davlatbek. Ьen bir narsa haqida bilmoqchidim. Toshkentda istiqomat qilganim sababli ko'cha-ko'ylarda ko'plab "Irqchilarni" ko'raman ular viloyatdan kelganlarni "harip" "indeys", "andi" kabi so'zlar bilan ko'p haqorat qilishadi. Bunaqa voqeani hozir ham kuzatdim yani 72- avtobusdagi konduktor ayol bir viloyatlik bolani og'ziga kegan so'zlar bilan haqorat qildi, axir avtobus jamoat joyi bo'lsa bunaqa "Irqchi"larga nahotki qonunimizda yetarli choralar ko'rilmagan bo'lsa?!!!, деб ёзилади мактубда

Қишлоқлардан вилоят ва шаҳарлар марказига келган одамларга нисбатан бозорларда, шаҳар жамоатчилик транспортида маҳаллий аҳоли томонидан оғзаки айтилган камситишларнинг кўпайгани ўзбек жамиятини яхлитлаштириш ўрнига уни яна тоифаларга бўлиб ташлаш учун хизмат қилмоқда.

Хусусан, қашқадарёлик ва сурхондарёликларни "сурқаш", бухороликларни "селофан", хоразмликларни "лаличи" дейиш ёки умуман вилоятдан келганларни "ҳарип", "аватар", "индеец" деб аташ урф бўлгани айтилади.

Жамиятшунослар бу ижтимоий касалликнинг олдини олиш учун қаттиқ курашиш кераклигини, бировни камситганлик ва маҳаллийчилик қилганлик учун уни жазолаш, керак бўлса Жиноят Кодексига бу борада ўзгартириш киритиш кераклигини таъкидламоқда.

Бу фикрга қарши бўлганлар эса мустақиллик йилларида қишлоқлардан Тошкентга ва катта шаҳарларга келганлар маҳаллий қадриятларни йўқотгани, шаҳарни "расво" қилиб ташлаётганини айтмоқдалар. Бундай фикрдаги одамлар фикрича, маҳаллий одамларда уларга қарши нафрат шаклланяпти.

Ўзбекларнинг бир-бирини камситиши ва ҳақоратлашини йўқотиш учун Жиноят Кодексига бу хусусда тегишли модда киритилишига эҳтиёж пайдо бўлмадими?

Баҳсда тошкентлик Мўътабар Аҳмедова ва мустақил журналист Абдураҳмон Ташанов, шунингдек тингловчилар иштирок этди.

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуийда тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG