Линклар

logo-print

Россияда расмий қайддан ўтган тақрибан 2 миллион 200 минг ўзбекистонлик меҳнат муҳожиридан “Ўзбекистон Божхона иттифоқига қўшилсинми”, деб сўралса, мутлақ кўпчилик “Ҳа”, дейишини тахмин қилиш қийин эмас. Россияпарастлик, аниқроғи, бу ҳис ортида ётган Совет даврини қўмсаш нафақат меҳнат муҳожирлари орасида, балки умуман мамлакатда кучайганини Ислом Каримовнинг ўзи ҳам яқинда тан олди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимда президент маъруза қилар экан, расмий матндан чиқиб кетиб, бундай деди:

“Мана энди, эски замонни қўмсаганлар, ҳозир қарасанг, баъзи бир совет иттифоқини қўмсаганлар сони бугунги кунда кўпайиб бораяпти?! Ҳайратда қоласан! Энди бу, қанақаси бу ?! Турли-турли бунақа гапларни эшитиб, нима эмиш, у замонлар ҳали қайтиши мумкин, деган гапларни...”

Бу гап ортидан Каримов шиддат билан мана бу гапни айтди:

“Мани эшитинглар: ҳеч қачон, ҳеч қаерда бунақа гапларни эшитганда оғзини ёпинглар. Ҳеч қачон совет... совет нимаси, тизими, СССР деган, шунга ўхшаган давлат тизими агар қаерда шакланган бўлса, фақат Ўзбекистон бунда ҳеч қачон қўшилмайди ва ҳеч қанақа бунга ўхшаган давлатларнинг ҳам қаторига қўшилмайди”.

Каримовнинг бу гапларини эслаётганимиз сабабини билгингиз келса, сиёсатшунос Камолиддин Рабимовнинг OzodNazarини тингланг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG