Линклар

logo-print

Фергюсонга қўшни шаҳарчада яна бир қора танли ўспирин полициячи томонидан отиб ўлдирилди


Ню Йоркдаги норозилик намойиши иштирокчилари.

Ню Йоркдаги норозилик намойиши иштирокчилари.

Миссури штатининг Беркелей шаҳарчасида яна бир оқ танли полициячи яна бир қора танли ўсмирни отиб ўлдирди ва бу воқеа ҳам оммавий тартибсизликларга сабаб бўлди.

Воқеа кенг кўламли норозиликларга сабаб бўлган Фергюсондан бир неча километр масофада сешанба тунда содир бўлди.

Полиция баëнотида айтилишича¸ бензоколонкадаги қора танли шахс ўзига қурол қаратганидан сўнг¸ полициячи ҳаëтини таҳдид остида деб ҳисоблаб¸ қуролли шахсга ўқ узган. Воқеа жойидан ўлдирилган шахсга тегишли қурол топилган. Айни пайтда расмийлар¸ ўлдирилган шахс ўт очмаган ҳолда¸ полициячи унга қарата уч марта ўқ узганини ҳам эътироф этди.

Полиция расмийлари¸ олти йилдан бери ишлаëтган офицер тегишли тергов-суриштирув жараëни тугагунга қадар¸ таътилга чиқарилганини билдирди.

Беркелейга туташ Фергюсон шаҳарсида оқ танли полициячининг қора танли ўспирин Майлк Браунни отиб ўлдиргани бутун Америка бўйлаб кескин норозилик ва тартибсизликларга сабаб бўлган эди.

Шу воқеа муносабати билан президент Обама мамлакат бўйлаб полициячиларни махсус тренинглардан ўтказиш ҳақида буйруқ берган эди.

XS
SM
MD
LG