Линклар

Ҳукумат янги йилда 3¸5 миллиард долларлик сармоя жалб этмоқчи


Ўзбекистонга асосан Лукойл каби ëнилғи ширкатлари сармоя киритмоқда.

Ўзбекистонга асосан Лукойл каби ëнилғи ширкатлари сармоя киритмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати 2015 йилда 156 та инвестицион лойиҳага жами 3,534 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя жалб этишни режаламоқда.

Президент Каримов ана шу режа акс этган 2015 йилга мўлжалланган инвестицион дастурни қабул қилди.

2015 йилда ҳукумат ўзи гарант бўлган 76 лойиҳа учун хориждан 965 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит олмоқчи¸ айни пайтда¸ 80 лойиҳа бўйича 2¸57 миллиард долларлик тўғридан-тўғри сармоя жалб қилмоқчи.

Хориж сармояларининг асосий қисми Ўзбекистон иссиқлик-энергетик сектори¸ ҳамда нефт ва газ лойиҳаларига киритилади ва энг йирик сармоядорлар Хитой ва Россиянинг ëнилғи ширкатларидир.

XS
SM
MD
LG