Линклар

logo-print

Иордания ўз учувчиси Суриядаги жиҳодчилар қўлида эканини тасдиқлади


Кобани осмонидаги коалиция учқичи.

Кобани осмонидаги коалиция учқичи.

Бугун эълон қилинган баëнотда Иордания расмийлари ўз учқичларидан бирининг Сурияда Исломий давлат жанггарилари томонидан уриб туширилгани ва учувчининг жиҳодчилар томонидан асир олинганини билдирди.

Айтилишича¸ иорданиялик учқич жиҳодчилар қароргоҳи бўлган Роққада уриб туширилган.

Аммон расмий баëнотида Иордания ҳукумати ўз учувчиси хавфсизлиги ва ҳаëти учун бутун масъулиятни Исломий давлат ва унинг тарафдорлари зиммасига қўйиши айтилади.

Исломий давлат тарафдорларининг Роққа матбуот маркази деб аталган Интернет саҳифасида иорданиялик учувчининг суратлари¸ шунингдек¸ 26 яшар Муат Сафий Юсуф ал-Касеасбеҳ номига берилган ҳужжати нусхаси чоп этилди.

Иордания АҚШ етакчилигида Исломий давлатнинг Суриядаги истеҳкомларига қарши сентябрь ойидан бери уюштирилаëтган ҳаво ҳужумларида иштирок этмоқда.

XS
SM
MD
LG