Линклар

Назарбоев Қозоғистонни саноатлаштириш суръатини кучайтирмоқчи


Нурсултон Назарбоев

Нурсултон Назарбоев

Пайшанба куни “Индустриализация харитаси” деб номланган умуммиллий телекўприкда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остона ҳукуматига мамлакатда яна камида бешта дунëнинг йирик қайта ишловчи заводини қуриш ҳақида топшириқ берди.

“Биз Павлодардаги алюминий заводининг иккинчи навбатини¸ Рудний ëки Қостанайда сифатли пўлат ишлаб чиқарувчи металлургия заводи қуришимиз керак”¸ деди Қозоғистон президенти.

Айни пайтда Назарбоев мамлакат иқтисодининг 6 фоизлик ўсишини таъминлаш учун йилига 10 минг иш ўрни яратиш кераклигини таъкидлади.

- Ҳар бир область марказига кираверишда менинг суратларимни осиш ўрнига¸ ўтган ой¸ ўтган квартал ва ўтган йилда қанча иш ўрни яратилгани ҳақидаги ҳисобот турсин¸ деди Қозоғистон президенти жумладан.

Бугунги телекўприкда Назарбоев шунингдек халқаро вазиятга ҳам муносабат билдирди ва хусусан Украина шарқидаги можарога тортилган томонларни ўзаро муросага келишга даъват қилди.

XS
SM
MD
LG